Ҳиндистоннинг Тамилнад штатида сув тўғони олдида селфи қилмоқчи бўлган тўрт нафар фуқаро фожиали тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Times of India хабар берди.

Фото: AP

Ёш келин-куёвлар Ниведия ва Прахбу ҳамда уларнинг қариндошлари Уварани, Сантош, Снеха ва Канита сув тўғони ёнида суратга тушган. Кутилмаганда селфи қилаётган Прахбу қариндошларнинг ҳаммаси сувга қулаб тушган. Куёв фақат Ураванини олиб қутқара олган, қолган қариндошлар сувга чўкиб кетган.

Фото: Aththa Withthi

Ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланди.