Columbus Direct тадқиқот компанияси экспертлари дунёдаги энг кўп ташриф буюриладиган ва туристлар билан тўлиб-тошган манзиллар рейтингини эълон қилди.

Фото: Columbus Direct

Мутахассислар мазкур рўйхатни бир кунда бир квадрат милга (бу ўлчов 2,58999 квадрат километрга тенг) тўғри келадиган туристлар сонидан келиб чиқиб тузди.

Аниқланишича, ҳар бир квадрат милга тахминан 5 минг сайёҳ тўғри келадиган Таиланддаги Пхукет ороли туристлар билан энг гавжум жой ҳисобланади.

Пальма-де Майорка
Фото: Google Images

Кейинги ўринларда Испаниянинг Пальма-де Майорка шаҳри (2,9 минг турист), Таиланднинг Паттайя шаҳри (2,7 минг) ва Париж (1000 киши) қайд этилди.

Паттайя шаҳри
Фото: Google Images

Шунингдек, туристлар оқими тўхтамайдиган манзиллар ўнталигига Барселона (бир квадрат милга 605 нафар турист), Куала-Лумпур (367), Милан (344), Осака (268), Сингапур (127) ва Нью-Йорк (119 нафар турист) ҳам кирди.