Режиссёр Умид Ҳамдамовнинг «Иссиқ нон» кинокартинаси «Оскар» мукофотига «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинацияси бўйича даъвогарлик қиладиган фильмлар рўйхатига кирди. Жами 93 мамлакат ариза берган бўлиб, Ўзбекистон, Гана ва Нигерия биринчи бор иштирок этмоқда, деб хабар беради «Gazeta.uz».

Кадр: «Иссиқ нон» фильми

Америка кинематография санъати ва фани академияси қоидаларига кўра, ушбу йўналиш бўйича мукофотга АҚШ ҳудудидан ташқарида суратга олинган, давомийлиги 40 дақиқадан ошмаган, диалогларининг асосий қисми хорижий тилда бўлган фильмлар даъвогарлик қилади.

Мазкур йўналиш бўйича қисқа рўйхатга киритилган номзодлар 16 декабрь куни эълон қилинади ва ғолиблар номи 13 январь куни маълум бўлади. Мукофотлар 9 февраль куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган 92-«Оскар» тақдирлаш маросимида топширилади.

Умид Ҳамдамовнинг «Иссиқ нон» фильми 2019 йил апрелида Тошкентда бўлиб ўтган «Олтин ҳумо» тақдимотида «Энг яхши монтаж иши», «Энг яхши сценарий» ва «Энг яхши фильм» йўналишларида ғолибликни қўлга киритган эди. Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган «Киношок» фестивалида эса Гран-прига лойиқ кўрилган эди.