«Сурия демократик кучлари»нинг курд отрядлари Туркия томонидан ўтказилган ҳарбий операцияга жавоб сифатида Сурия чегарасида жойлашган Туркиянинг Нусайбин шаҳрини ўққа тутди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Миномётлар ёрдамида отилган ўқларга чегарадаги Жейланпинар шаҳри ва Суриянинг Ҳасеко провинциясида жойлашган Ал-Маликия шаҳри яқинидаги турк армияси бўлинмалари ҳам нишон бўлган. Курд отрядлари провинция шимолидаги бир нечта нефть қудуғини ҳам ёқиб юборган.

Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Суриянинг шимоли-шарқида Курдистон Ишчи партияси ҳамда ИШИДга қарши ҳарбий операция бошланганини маълум қилган.