Италиялик мутахассис Стефано Пиоли «Милан» бош мураббийига айланди. Бу ҳақида клуб расмий сайтида маълум қилинди.

Фото: «Милан»

53 ёшли мутахассис миланликлар билан икки йиллик шартнома имзолади. Унинг маоши йилига 1 миллион еврони ташкил қилиши хабар қилинганди.

Аввалроқ «Милан» Марко Жампаолони истеъфога чиқарганди.

Пиоли бунга қадар «Интер», «Лацио» ва «Фиорентина» жамоаларида ишлаган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!