Sony компанияси PlayStation 5’нинг 2020 йил охирида тақдим этилишини расман эълон қилди, деб хабар беради TJournal

Фото: Google Images

Янги қурилма учун ишлаб чиқилган контроллер DualShock 4’ни эслатади, бироқ USB-C орқали қувватланади ва иккита муҳим янгиликка эга бўлади. Контроллер учун тебраниш тизими қайта ишлаб чиқилган — энди у «ақлли қайта алоқа» деб номланади. Янги имконият экранда юз бераётган воқеага боғлиқ равишда ҳиссиётларни сезишга ёрдам беради. Янгиликлардан яна бири «мослашувчан триттерлар» ҳисобланади — L2 ва R2 тугмалари ўйин мазмунига боғлиқ ҳолда турли куч билан босиш орқали ишлатилади.

PlayСтатион 5’нинг бош менюси мазмунан бой бўлиши айтилмоқда, ўйинларни эса қисмларга бўлган ҳолда ўрнатиш мумкин бўлади. Масалан, ўйинда бир кишилик ёки кўп кишилик режим бўлса, ўйинчи ўзига маъқул режимни ўрнатиши мумкин.

Ўйин қурилмасига оддий қаттиқ диск ўрнига SSD хотира ўрнатилади. Бу юкланиш вақтини сезиларли даражада қисқартиради ва ўйин яратувчиларни юкланишни қандай тезлаштириш ҳақида ўйлашдан халос қилади. Қурилма архитектори Марк Сернининг таъкидлашича, платформа ўйинларда ёруғлик ва овозни реал ҳолатга яқин акс эттириш имконини берувчи технологияда тўлиқ ишлай олади.

Мавзуга доир: ОАВ: Sony компанияси PlayStation 5 ўйин қурилмасини яратмоқда