«УзРепорт» Ахборот агентлигининг асосчиси ва бош директори Равшанхон Жўраев Жаҳон этноспорт кенгаши ва Бутунжаҳон стронгмен федерацияси раиси этиб тайинланди.

Фото: «УзРепорт»

Октябрь ойи охирида Тошкентда ЮНЕСКО вакиллари иштирокида янги таркибдаги Кенгашнинг биринчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Йиғилишда 2020—2022 йилларга мўлжалланган ривожланиш дастури ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.

Жаҳон этноспорт жамияти 2012 йил 6 февралда Монреалда (Квебек, Канада) рўйхатга олинган. Этноспорт — бу турли хил этник гуруҳларнинг жисмоний фаолияти анъанавий услубларини ўзида мужассам этган замонавий фольклор спорт тури.

Бутунжаҳон стронгмен федерацияси кучли атлетика соҳасидаги машҳур ташкилот ҳисобланади. Мазкур федерацияга Россия, Ҳиндистон, Латвия, Буюк Британия, Марокаш, Бразилия, Греция, Венгрия, Нидерландия каби дунёнинг 30 та мамлакати аъзо бўлган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!