Яман терма жамоаси устози Сами ал-Наш Ўзбекистон—Яман терма жамоаси беллашувидан олдин ўйинолди фикрлари билан бўлишиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Ўйин ҳақида

Ушбу конференция учун аввалоси миннатдорчилик билдирамиз. Ўйин иккала жамоа учун ҳам муҳим. Ўзбекистон ушбу баҳсдан олдин устунликка эга. Боиси, улар ўз майдонида ўйнайди. Сўнгги 2 та ўйиндаги каби яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Жамоа ўйин услубида ўзгаришлар юз бердими?

Таркиб аввалгиларидан анча ёш. Аввалги баҳсларда 3 нафар ёши катта ўйинчи бор эди. Бироқ биз уларнинг хизматларидан фойдалана олмадик. Бу сафар эса улар ўйинга тайёр.

Ўзбек футболи ривожланишдан тўхтадими? Ёки у нотўғри йўлдан кетмоқдами?

Ўзбекистон Осиёдаги энг катта жамоалардан бири. Сўнгги вақтда жамоа ўйинида пасайиш кузатилган бўлиши мумкин, бироқ унга ҳар доим қаршилик кўрсатиш мумкин.

Мураббийнинг Ўзбекистон билан учрашувдан кўзлаган асосий мақсади нима?

Иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушади. Биз ҳам ушбу ўйинда уч очко учун майдонга тушамиз. Ғалаба орқали гуруҳдаги аҳволни яхшилаб олиш мумкин.

Гуруҳдаги асосий етакчи жамоа қайси?

Саудия Арабистони ва Ўзбекистон. Гуруҳдаги бошқа жамоаларнинг кучи деярли бир-бирга яқин.

Яман ЖЧ—2022 саралашидаги баҳсларни ўз майдонида ўтказмаяпти. Бу футболчиларга қанчалик таъсир ўтказмоқда?

Сиёсий вазият туфайли биз нейтрал майдонда майдонга тушяпмиз. Саудия Арабистонида машғулотларни олиб бормоқдамиз. У ерда ҳам яманлик ватандошларимиз кўп. Шу боисдан биз у ерда ҳам ўзимизни уйимиздагидек ҳис қилмоқдамиз. Аммо ҳеч нарса Яман учрашувларни ўз майдонида ўтказгани билан тенглаша олмайди. Мураббий ўзгарганидан сўнг таркибда ўзгаришлар бўлади. Бу ҳам ўйинчилар ҳам тактик жиҳатга ҳам тегишли. Умид қиламиз ҳаммаси яхши кечади.

Шомуродовга қарши қандай ўйналади? Яман ҳужумдан ўйнайдими ёки ҳимоядан?

Ўзбекистон таркибида кучли ўйинчилар йиғилган. Улардан баъзилари техник, баъзилари эса жисмоний жиҳатдан жуда кучли. Шомуродовни эса тўхтатиб қолишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга қарши Купер қўл остида умуман бошқа ўйин намойиш этди? Янги мураббий эса энди дебютини ўтказади. Яман бунга қандай тайёрланди?

Жамоа сифатида бир нечта тактикамиз мавжуд. Ўзбекистон терма жамоасига атаб қўйган тактикамиз мавжуд.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!