Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер Туркияни Суриянинг шимоли-шарқида Курдистон ишчи партиясига қарши ўтказилаётган ҳарбий операцияни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: «Korrespondent.net»

Хабар берилишича, иттифоқ раиси Европа парламентида қилган чиқишида Туркияни ўзини тийиб туришга ва айни пайтда давом этаётган ҳарбий операцияни тўхтатишга чақирган

Юнкернинг сўзларига кўра, ҳарбий операция ижобий натижа олиб келмайди. Унинг қайд этишича, агар Туркиянинг режаси хавфсиз ҳудудни шакллантиришни кўзда тутса, Европа иттифоқи бунинг учун бир евро ҳам сарфламайди.