Бирлашган Араб Амирликлари фазо агентлигига келиб тушган қайд қоғозларига кўра мамлакатда фазогир бўлишни хоҳлаётган 4 минг фуқаронинг учдан бир қисмини аёллар ташкил қилади. Бу ҳақда «Риа Новости» хабар берди.

Фото: The National

БАА фазо агентлигининг бош директори Муҳаммад ал-Аҳбобий ўз интервьюсида жами 4 минг нафар мамлакат фуқаролари фазогир бўлиш ниятини билдиргани ва уларнинг учдан бир қисми аёллар эканини маълум қилди.

Аҳбобийнинг сўзларига кўра, фазога парвозни амалга оширишни истаётганларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этади.

Шунингдек, фазо агентлиги раҳбари икки нафар фазогир Ҳазза ал-Мансурий ҳамда Султон ал-Нейдайи билан парвоз олдидан суҳбат бўлгани, уларнинг тиббий кўрикдан ўтгани ва бутун дунёдаги фазо экпсертларининг илмий тайёргарлик назоратини топширганини маълум қилган.

Ҳазза ал-Мансурий россиялик Алексей Овчинин ва америкалик Ник Ҳейг билан биргаликда «Союз МС-12» фазо кемасида космосга парвозни амалга ошириб, мамлакат тарихида ва Араб давлатлари орасида фазога чиққан энг биринчи космонавтга айланганди.