Фарғона вилоятининг Қува туманидаги фермер хўжаликларидан бирининг боғидан 7 октябрь куни авиация бомбаси топилди, дея хабар бермоқда «Postda.uz» нашри.

Фото: «Postda.uz»

Хабар беришларича, бомба «Турк» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Абдуқодир» фермер хўжалигининг гилос боғидан топилган.

Қайд этишларича, топилган бомбанинг узунлиги 94 сантиметр, оғирлиги 150 килограмм, шартли белгилари йўқ. Воқеа оқибатида ҳеч кимга зарар етмаган.

Бомба йўқ қилиш мақсадида ҳарбий қисмга топширилган. Айни вақтда унинг боғда пайдо бўлиб қолиши сабаблари, хавфлилик даражасини аниқлаш юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.