«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларга сабаб бўлган твитларини диққатингизга ҳавола этади.

«Кундан кунга ишончим тобора ортиб бормоқда, содир бўлаётган импичмент эмас, аксинча, тўнтариш бўлиб, мақсади халқнинг ҳокимиятини, унинг овозини, эркинлигини, иккинчи тузатиш – қурол олиб юриш, дини, армиясини, чегарасидаги деворларини ва Худо томонидан берилган бошқа ҳуқуқларини олиб қўйишдир», – Дональд Трамп, АҚШ президенти.

«Гаровга қандайдир аҳмоқона айбловлар билан ғалаба қозониш қўйилмаган. Гаровга Европа ва Буюк Британия келажаги, шунингдек, фуқароларимиз хавфсизлиги ва манфаатлари қўйилган. Сизга битим керак эмас, сизга муддат чўзилиши керак эмас, эй худойимей?» – Дональд Туск, Европа Кенгаши президенти.

«АҚШ тарихидаги энг кекса ҳаёт бўлган президент Жимми Картер Нешвилда инсонпарварлик уйлари қурилишида кўмак бермоқда; бу ўз уйида йиқилиб тушганидан бир кун ўтиб, кўз соҳасидаги жароҳатларга қарамасдан амалга оширилмоқда», – NBC News нашри.

«Келинг аниқлик киритайлик: президент Туркия ва Россиянинг авторитар етакчилари тарафига ўтиб олди, унинг қарори бизнинг содиқ иттифоқчиларимиз ва президентлик қасамига хиёнат бўлмоқда», – Ҳиллари Клинтон, америкалик сенатор.

«Дунёнинг энг инновацион компаниялари ўнталиги:

1) ServiceNow, АҚШ;

2) Workday, АҚШ;

3) Salesforce, АҚШ;

4) Tesla, АҚШ;

5) Amazon, АҚШ;

6) Netflix, АҚШ;

7) Incyte, АҚШ;

8) Hindustan Uniliver, Ҳиндистон;

9) Naver, Жанубий Корея;

10) Facebook, АҚШ».

«Нью-Йоркда электрон сигарета чекишдан вафот этган дастлабки ўлим қайди тасдиқланди. 17 ёшли ўспирин электрон сигарета чекиш натижасида вафот этди. Бу АҚШдаги мазкур ҳолат бўйича вафот этганларнинг 22 сидир», – Daily Mail, АҚШ нашри.

«Лондон ва бутун дунёдаги барча яҳудийларни Йом Киппур айёми билан ябриклайман», – Лондон мэри Содиқ Хон.

Скрин: «Дарё»

«Хитой ҳукумати Жо Байденнинг Хитойдаги бизнес алоқалари бўйича текширув ўтказишни рад этди. Буни, АҚШдан фарқли равишда, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик сиёсатини мустаҳкам ва қатъий юритиш билан изоҳлади», – Антони Де Роса, DailyShow рақамли технологиялар менежери.

«Бутун Европа бўйлаб қотилликлар содир этишга уриниш, портловчи граната ва ГРУнинг (Россия давлат разведка бошқармаси) 29 155 махфий бўлими Европа барқарорлигини издан чиқаришни мўлжаллаган», –Жулия Иофе, GQMagazine журнали мухбири.

«АҚШ Конгресси Украинага 39 миллион долларга Javelin сотишини тасдиқлади», – Дмитрий Гордон, украин ёзувчиси, телебошловчи.

Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.