Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб минерал сув импорти учун божлар миқдори оширилади. Бу Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2 октябрь куни имзоланган қарор билан тасдиқланган, дея хабар бермоқда Spot.

Фото: Spot

Бунда гап коди ТН ВЕД 2201 бўлган маҳсулотлар — «Сувлар, хусусан табиий ёки сунъий минерал, газланган, шакар ёки бошқа ширинлаштирувчи ёки таъм-ҳидли моддалар қўшилмаган; муз ва қор» ҳақида бормоқда.

Ҳозирги вақтда ушбу маҳсулотларни олиб кирганлик учун бож миқдори маҳсулот божхона қийматининг 30 фоизини ташкил этади. 2020 йил 1 январидан бошлаб эса бож миқдори апрель ойида таклиф қилинган лойиҳадагидек — 50 фоиз, лекин бир литри учун 0,25 доллардан кам миқдорда белгиланади (амалдаги тартибда минимал кўрсаткич йўқ).

Аввалроқ 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда қимматбаҳо автомобиллар импорти учун белгиланган имтиёзлар бекор қилиниши ҳақида хабар берилган эди.