Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 10 октябрь куни «Тошкент—Екатеринбург» йўналиши бўйлаб парвоз қилган HY611 рейси Тюмендаги захира аэродромига йўналтирилди, дея хабар бермоқда авиакомпания матбуот хизмати.

Фото: «Gazeta.uz»

Бунга Екатеринбургдаги Кольцово аэропортининг техник сабабларга кўра ёпилгани сабаб бўлган. Самолёт бортида 103 киши бўлган. Аэропорт очилгач, Тюменда бўлиб турган самолёт ўз манзили — Екатеринбургга йўл олади.

«РИА Новости»нинг хабар беришича, 10 октябрь куни Кольцово аэропортига Ан-12 ҳарбий-транспорт самолёти авариявий қўнишни амалга оширган. Қўниш вақтида ҳаво кемасида ёнғин чиққан, оловни ўчиришга муваффақ бўлинган. Фавқулодда вазиятга самолёт шассисининг чиқмаганлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин. Аэропорт фаолияти тўхтатилган.