Америкалик актёр Стивен Сигал Москвада бўлиб ўтаётган айкидо бўйича халқаро фестивалда қатнашмоқда. Актёр RT мухбирининг Ҳабиб Нурмагомедов ҳақидаги саволларига жавоб берди.

Фото: RT

Ҳолливуд юлдузи журналистнинг Нурмагомедов айни дамда жаҳоннинг энг кучли ММА жангчисими деб берган саволига «Йўқ» дея жавоб қайтарди. Шунингдек унга устозлик қилишга ҳақли эмаслигини таъкидлади.

«Мен унга маслаҳат беришга ҳақли эмасман. У кучли жангчи ва курашда тенгсиз. Бироқ у менинг ўқувчим эмас. Агар шогирдим бўлганида унга маслаҳат берардим. У билан ҳатто учрашмаганман. Бироқ ўйлашимча, у буюк спортчи», — дейди Сигал.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!