Санкт-Петербургда икки қариндош ўртасидаги ёқалашув оқибатида ўзбекистонлик жиян ўз амакисини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қотилликда гумон қилинган шахс қўлга олинган ва унга қарши жиноий иш қўзғатилган.

Ташқи ишлар вазирлиги бош консуллик вазиятни ўз назоратига олгани ва тергов идораларига юз берган воқеа бўйича қўшимча маълумот тақдим қилиш ҳақида сўров юборганини маълум қилди.