Ўзбекистондаги ахборот сайтларидан бири бўлган «Togri.uz» сайти ўз фаолиятини тўхтатган. Бу ҳақда «Дарё»га сайт муҳаррири Хуршид Йўлдошев маълум қилди.

Фото: «Togri.uz»

Хуршид Йўлдошевга кўра, 14 октябрь, душанба куни сайт жамоасининг йиғилиши бўлиб ўтган ҳамда унда сайт директори лойиҳани молиялаштириш тўхтатилганини маълум қилган.

Маълумот учун, «Togri.uz» оммавий ахборот воситаси сифатида 2019 йилнинг ёзида иш бошлаган эди.