Ҳиндистондаги қабристонларнинг бирида хумга солиб тириклайин дафн қилинган чақалоқ топиб олинди. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Фото: The Sun

Чақалоқни бошқа ўлик туғилган болага қабр қазимоқчи бўлган гўрковлар топиб олган. Фарзандидан жудо бўлган оила ҳам қабристонда ер остидан гўдак чинқириғини эшитган.

«Наҳот қизим қайта тирилган бўлса деб ўйлаб қолдим, аслида бу овоз бошқа қабрдаги хумдан чиққан экан», — дейди воқеа гувоҳи бўлган Ҳитеш Кумар.

Гўрковлар хумни қазиб олгач у ерда тирик ётган чақалоқни топган. Шундан сўнг воқеа жойига полиция ва тез ёрдам ходимлари чақирилган.

Қизалоқ шифохонага етказилган ва у ерда чақалоқнинг ўпкасида инфекция борлиги аниқланган. Айни вақтда қизалоқ овқатни оғзи орқали истеъмол қила олмайди. Чақалоқни топиб олган оила уни асраб олишга қарор қилган.

Нашрнинг қайд этишича, қизчанинг ҳақиқий ота-онаси Ҳиндистонда ўғил фарзанд қиздан устун ҳисоблангани учун ҳам тириклайин ерга кўмган бўлиши мумкин.

Фото: The Sun

Фото: The Sun

Фото: The Sun