ЖЧ—2022 2-саралаш босқичининг Д гуруҳидан ўрин олган Фаластин ва Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Фото: Twitter/@SaudiNT

Учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди ва жамоалар муроса йўлини танлади.

Шу тариқа 4-турдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси пешқадамга айланди. Гуруҳдаги ҳолат билан танишинг:

1. Ўзбекистон — 6 очко (3 та ўйин)

2. Саудия Арабистони — 5 (3)

3. Фаластин — 4 (3)

4. Сингапур — 4 (4)

5. Яман — 2 (3).

ЖЧ—2022 саралаши

4-тур баҳси

15 октябрь, сешанба

Сингапур — Ўзбекистон 1:3

Голлар: 0:1 — 15 Одил Аҳмедов, 1:1 — 45 Иҳсон Фанди, 1:2 — 51 Элдор Шомуродов, 1:3 — 90+2 Шомуродов

Фаластин – Саудия Арабистони 0:0

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!