Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Саммитда Ўзбекистон Республикасининг Туркий кенгашга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қўшилиши тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилинди.

Шавкат Мирзиёев саммитда сўзлаган нутқида Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши табиий ва тарихий жараёнлар ифодаси эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти Боку шаҳрида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Венгрия бош вазири Виктор Орбан, Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода билан учрашувлар ўтказди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 14 октябрь, душанба куни кечқурун Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг меҳмони бўлди.