Шарқий Африкадаги Виктория кўлида дўстлари билан чўмилаётган танзаниялик 12 ёшли бола тимсоҳга ем бўлди, деб ёзмоқда The Citizen.

Фото: Global Look Press

Маълум бўлишича, Магеса Бисеко 11 октябрь, жума куни дўстлари билан чўмилиш учун Виктория кўлига келган. Болалар кўлга улоқтирилган бутилкани ким биринчи топиб олишга беллашган. Шу пайтда сувдан тимсоҳ чиқиб болани тутиб олган. Болла ҳатто бақиришга ҳам улгурмаган.

Дўстига нима бўлганини тушунмаган болалар сувдан чиқиб одамларни ёрдамга чақирган, аммо кеч бўлган. Бисеконинг жасади қолдиқлари 13 октябрь куни болалар чўмилган жой яқинидан топилган.

Боланинг 16 ёшли дўсти Квитека Кадушининг айтишича, Бисеко дўстлари орасида энг яхши сузувчи бўлган. Улар тез-тез чўмилишга борган ва ўзаро беллашган. Ўша куни улар 3 марта беллашган ва ҳаммасида Бисеко ютган. Тўртинчи марта беллашмоқчи бўлишганида тимсоҳ ҳужум қилган.

Кадуши бошқа ҳеч қачон у кўлда чўмилмаслигини айтган.