Бельгиялик фермер вазни 1 тонна бўлган улкан қовоқ етиштиришга муваффақ бўлди. Ушбу сабзавот Германиянинг Лудвигзбург шаҳрида бўлиб ўтган халқаро қовоқлар фестивалида намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Севимли» телеканалининг «Замон» ахборот дастури.

Бу тадбир ҳар йили ўтказилади ва унда дунёнинг турли бурчакларида етиштирилган улкан қовоқлар намойиш этилади.

Жорий йилда фестивалга белгиялик фермер томонидан олиб келинган қовоқ дунёнинг энг улкан қовоғи сифатида қайд этилган ҳамда рекорд ўрнатган.