Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини, анъанага кўра, Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёратидан бошлади. Президент матбуот хизматининг ёзишича, зиёратда Ўзбекистон халқига тинчлик-фаровонлик тилаб дуо қилинди.

Фото: Прерзидент матбуот хизмати

Уламолар билан суҳбатда Ўзбекистон тарихи, алломаларининг бой маънавий меросини ёш авлодга етказиш, уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритилди.

Фото: Прерзидент матбуот хизмати

Шунингдек, жамиятда меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, билиб-билмай адашганларни афв этиб, тўғри йўлга қайтариш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Фото: Прерзидент матбуот хизмати

Фото: Прерзидент матбуот хизмати

Фото: Прерзидент матбуот хизмати

Фото: Прерзидент матбуот хизмати

Фото: Прерзидент матбуот хизмати