Ўтган йили Шеробод туманида цемент заводи ишга туширилган эди. Жорий йилда Жарқўрғон туманида «Сурхонцементинвест» хорижий корхонаси барпо этилди. Бу ерда Германия, Австрия, Россия ва Хитойдан замонавий технология ва ускуналар ўрнатилган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга ташрифи давомида ушбу завод салоҳияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Лойиҳа қиймати қарийб 144 миллион доллар бўлган корхонанинг биринчи босқичи якунланган. Завод тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, йилига 1,1 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилади ва 750 минг тонна цемент экспорт қилинади, 1125 киши иш билан таъминланади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Сурхондарё вилоятининг иқтисодий имкониятлари жуда катта. Бу ерда ерости бойликлари кўп. Менделеев даврий жадвалидаги деярли барча элементлар бор. Бундан оқилона фойдаланишимиз, халқимиз манфаати учун ишлатишимиз керак», — деди Президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, келгусида 12 миллион доллардан зиёд инвестиция жалб қилиш орқали қуруқ қурилиш аралашмалари, гидратланган оҳак, темир-бетон маҳсулотлари ҳам тайёрлаш режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу ерда вилоятда саноат, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ичимлик ва оқова сув тизимларини яхшилаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини оширишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Вилоятнинг ҳар бир туманида 9—12 қаватли уйлар қуриш, Денов тумани иқтисодиётини ривожлантириш, туманда эркин иқтисодий зона ташкил этиш, вилоят экспорт салоҳиятини ошириш, кўпроқ инвестициялар жалб қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.