АҚШ Аэронавтика ва космик фазони тадқиқ қилиш миллий бошқармаси (NASA) Ернинг табиий йўлдошига учадиган навбатдаги экспедицияга мўлжалланган янги скафандрни тақдим этди, деб хабар беради «Интерфакс».

Фото: Reuters

NASA раҳбари Жим Брайденстайн Ойга учадиган америкалик астронавтларнинг «Артемида» дастури учун xEMU номли янги авлод костюмини намойиш этди. Бироқ намойиш этилган модел ҳозирча прототип бўлиб, ҳали яна Ойда эркин ҳаракатланиш учун такомиллаштирилади. Ҳозирча ушбу скафандр NASA астронавтлари Халқаро космик станцияда кийиб юрганга ўхшаш.

Таъкидланишича, янги скафандр ҳар қандай ўлчамдаги космонавтга мос келиши керак, бу март ойида тарихда икки аёлнинг биринчи бор космосга парвози керакли ўлчам топилмагани сабаб қолдирилгани каби вазиятнинг олдини олади.