Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Москвада ўзбекистонлик қиёфадоши топилди. Бу ҳақда Mash Telegram-канали хабар тарқатди.

Фото: Telegram/@breakingmash

Ижтимоий тармоқларда Москва метросида йўловчи бўлиб кетаётган Украина президенти Владимир Зеленскийнинг суратлари тарқаб кетган. Зеленскийнинг қиёфадоши — Умид. У Ўзбекистонда туғилган бўлиб, автоустахонада ишлайди. Москвада оиласи билан бирга яшайди.

Фото: Telegram/@breakingmash

Умид нашрга берган интервьюсида Зеленскийни у президент бўлгач билганини, аввал уни танимаганини айтган.