Бирлашган Араб амирликлари пойтахти Абу-Дабининг Лувр музейида тахминан 8 минг йил аввал пайдо бўлган жавоҳир «Ўн минг йиллик ҳашаматлар» кўргазмасида намойиш қилинади. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: Google Images

Диаметри 2,5 миллиметр бўлган ва «Абу-Даби жавоҳири» номини олган қимматбаҳо тош 30 октябрда кўргазмага қўйилади.

Археологлар ушбу жавоҳирни Абу-Даби ғарбида, шаҳардан 160 км узоқликдаги Марава оролида эрамиздан аввалги 5600—5800 йиллик тарихга эга ҳудуддан топган.

Фото: Le Figaro

15 августда Россиянинг Олмос ишлаб чиқарувчи «Алроз» компанияси 14,83 каратли «Дух рози» (Атиргул руҳи) номли рангли олмосини 2019 йил ноябрида сотувга қўйишини эълон қилган. Таркибида бор ва азот аралашмалари бўлган рангли бриллиантлар энг қиммат олмослар ҳисобланади. Айниқса пушти ва қизил рангдаги олмослар юқори баҳоланади.