Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, А.Навоий кўчасида 45 ёшли М.М. 18 ёшли А.К. қўлини скотч билан боғлаб, Lacetti автомашинага мажбурлаб ўтказиб, номаълум томонга олиб кетди.

Бош прокуратуранинг «Дарё»га маълум қилишича, воқеа шу йилнинг 9 сентябрида соат 20:30 ларда содир бўлган.

19 октябрь, шанба куни Чирчиқ шаҳрининг сув ҳавзасидан А.К.нинг мурдаси қўл ва бўйин қисми скотч билан боғланган ҳолда қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди (Ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу моддада 15 йилдан 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.