Ўзбекистонлик футбол ҳаками Гали Имомов вафот этди, деб хабар беради таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев.

Гали Имомов 69 ёшида Россияда вафот этган. Имомов 1950 йил таваллуд топган. У ўтган асрнинг 90 йилларида ўзбек футболида ҳакам сифатида фаолият олиб борган. Футболчи сифатида эса «Янгиер» жамоасида тўп сурган. У ушбу жамоа билан СССР иккинчи лигасида ҳудудий мусобақа ғолибига айланган. Ҳакамликдан кейин инспектор, Ўзбекистон футбол федерациясида эса мусобақаларни ўтказиш бўлим бошлиғи сифатида ишлаган.

Унинг куёви Рафаэл Илёсов эса Равшан Эрматов бригадаси таркибида 2010 йилги Жаҳон Чемпионати ўйинларида ишлаган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!