Владимир Путиннинг вориси ҳақида Кремлда ҳозирча ҳеч ким бош қотираётгани йўқ. Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

«Президентлик сайловларигача ҳали анча вақт бор. Биз бу жараённинг бошланғич босқичида турибмиз. Шу сабабли унинг вориси ҳақида ҳозирча ҳеч ким ўйламаяпти, барча қизғин иш билан банд», — деди Песков.

Россия президентининг матбуот котиби шу тариқа телебошловчи Дмитрий Киселёвнинг Путин гўёки ворисини қидириш билан мунтазам машғул эканлиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

Маълумот учун, ушбу лавозимга 2018 йилда қайта сайланган Путининг президентлик ваколатлари 2024 йилда якунланади.