Қадимги ҳукмдор ва саркарда македониялик Искандарнинг (Александр Македонский) аввал тахмин қилинганидек безгак, тиф иситмаси ёки ўпка шамоллашидан эмас, балки ошқозон ости бези некрози (панкреонекроз) касаллигидан ўлгани аниқланди. Грециядаги Аристотель университети олимлари шундай хулосага келди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

«Александр» фильмида саркарда ролини ижро этган актёр Колин Фаррел

Фото: «Kinopoisk.ru»

1995 йилда бошланган тадқиқотлар натижасида мутахассислар антик давр тарихчиларининг македониялик ҳукмдор касаллигининг аломатлари ва Искандарнинг умри сўнгидаги ҳолати ҳақидаги маълумотлар ўрганилди.

Тиббиёт фанлари фахрий профессори Томас Герасимидиснинг сўзларига кўра, саркарданинг ўлимига ўткир панкреонекрознинг оғир сепсиси сабаб бўлган. Олимнинг фикрича, Искандарнинг май ҳамда оғир овқатларга ҳаддан зиёд меҳр қўйганлиги сафро тоши касаллиги бошланишига ва панкреонекрозга айланишига олиб келган.

Март ойида археологлар Мисрда македониялик Искандарнинг қабри қаерда жойлашганлигига ишора қилиши мумкин бўлган бир нечта артефактни топгани хабар қилинганди.