Ижтимоий тармоқларда хитойлик отнинг антиқа актёрлик маҳорати барчани ҳарон қолдириб, одамлар юзида табассум уйғотмоқда. Жонивор эгаси келиб уни минмоқчи бўлган вақтда ерга ётиб олиб, кўзларини юмиб ўзини ўлганликка солади, деб ёзган «Известия».

Фото: YouTube

Сзинан лақабли от образга кириб ерга ётиб олгач, тепасида турган чавандоз ўзидан узоқлашмагунига қадар ҳолатдан чиқмайди. Видеодаги кадрларда ҳам отнинг ерга ёнбошлаб оёқларини ҳам қимирлатмай рол ижро этаётганини кўриш мумкин.

Хитойлик отнинг видеоси Кореянинг Kritter Klub веб-каналига жойлаштирилган, кўришлар сони 23 миллиондан ошиб кетган.

El caballo que se hace el muerto para que no le montén 😂😂😂😂😂😂

Geplaatst door Frasisco Zalasar op Vrijdag 4 oktober 2019