АҚШ стратегик ядро кучларига эга бўлгани учун Россияга ҳужум қилиш режасини кўриб чиқмайди. Бу ҳақда Хитойнинг Sohu нашри чоп этган мақолада маълум қилинди, дея хабар беради «Известия».

Фото: «Известия»

«Агар мамлакат стратегик ядро кучларига эга бўлса, гегемон ҳисобланади. Шу сабабли уларни яна ‘тинчликни таъминлаш сири’ деб ҳам аталади», — дейилади мақолада.

Мақола муаллифига кўра, СССР тарқалиб кетгани ва мудофаа бюджети бир неча карра камайганига қарамай, Вашингтон аввалгидек Россиядан хавфсирайди.

«Россия стратегик ядро кучлари тўлиқ жанговар тайёргарлик ҳолатида. Бу эса америкаликларни доим сергак туришга мажбур қилади», — дея хулоса қилади хитойлик журналист.