Вашингтонда Шлакоблок лақабли мушукни оздириш учун махсус дастур белгиланди. Дастур махсус югуриш йўлакчасида машқлар бажаришни ўз ичига олади, деб хабар қилди Meduza.

Кадр: YouTube

Бироқ Шлакоблок билан ишловчи ветеринарлар ялқовлик ва жониворларнинг айёрлиги ҳақида таълим олмаган кўринади. Машқ давомида мушук шунчаки контейнернинг бурчагига ўтириб олиб, биттагина панжасини қимирлатиб турган. Эндиликда Шлакоблок учун бошқа машқ турларини ўйлаб топиш лозимлиги айтилмоқда.