Тенкафубу турига мансуб икки дона хурмо меваси Япониянинг Нагоя шаҳридаги марказий бозор савдосида 700 минг иена тахминан 6,5 минг АҚШ долларига сотилди, деб хабар бермоқда NHK.

«Macdiary.ru»

Япония тарихидаги энг буюк давлат арбобларидан бири эътироф қилинувчи Оди Нобунаги муҳридаги ёзув номи билан аталувчи Тенкафубу хурмоси илк бора 2016 йилда сотувга чиқарилган. Ўшанда унинг нархи 320 минг иена (тахминан 3 минг АҚШ доллари) бўлган. Хурмонинг оғирлиги 300 грамм. Тенкафубу турига мансуб ушбу хурмони етиштиришга 11 йил вақт сарфланган.

Хабарга кўра, сотилган хурмолардаги қанд миқдори Брикс шкаласида 25 градусни ташкил қилади. Оддий хурмолардаги қанд миқдори 15-16 градус. 2 та хурмони сотиб олган харидорнинг исми-шарифи ошкор қилинмаган.