АҚШ ҳарбийлари 26 октябрь куни Сурияда ИШИД террористик ташкилоти етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши махсус операция ўтказди, деб хабар берди «РИА Новости».

Фото: BBC

Хабарга кўра, махсус ҳарбий ҳаракатлар вақтида ал-Бағдодий ўлдирилган, аммо ушбу маълумот ҳали расман ўз тасдиғини топмаган. Террорчининг душман қўлига тушмаслик учун ўзини-ўз портлатиб юборгани тахмин қилинмоқда.

Аввал АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter орқали 27 октябрда муҳим баёнот билан чиқиши билдирилган. Трампнинг ўзи ҳам ижтимоий тармоқда «оламшумул воқеа содир бўлганлигига» шаъма қилганди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.