ИШИД раҳнамоси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақида 27 октябрь, якшанба куни ғарбнинг катта оммавий ахборот воситалари хабар қилди. Террорчилар етакчисининг ликвидация қилингани тўғрисида ўз манбалари маълумотига таяниб Reuters, CNN ва бошқа нашрлар хабар берди. Улар ал-Бағдодийнинг Пентагон Сурия шимоли-ғарбидаги Туркия чегарасига яқин Идлиб вилояти ҳудудида халқаро коалиция билан биргаликда махсус операция ўтказгани хусусида ёзди. Meduza Бағдодийнинг ўлими билан боғлиқ воқеа-ҳодисалар хронологиясини таҳлил қилди.

Фото: Omar Haj Kadour / AFP / Scanpix / LETA

Ғарб нашрлари Америка авиациясининг ИШИД етакчиси яширинган Бариша қишлоғидаги уйга ҳаво зарбасини йўллаганини билдирган. Операция натижасида айримлар олти айримлар эса етти нафар одам ҳалок бўлганини ёзди: уч эркак, уч аёл версияларнинг бирида уларга қўшилиб битта бола ҳам қурбон бўлгани тахмин қилинган.

CNN Идлибдаги уйга уюштирилган ҳужум видеосини эълон қилган, лекин бу Абу Бакр ал-Бағдодийга қаратилган операциями ёки бошқасими бунга аниқлик киритмаган. Видеога кўра, вертолётлар иштирок этган операциянинг давомийлиги 30 дақиқа.

Туркиянинг Anadolu агентлиги вертолётлардан ташқари дронлар ҳам иштирок этган операциянинг давомийлиги тўрт соатдан кам бўлмаганлигини хабар қилган. Барча нашрлар Бағдодий бўлган уйнинг бутунлай вайрон бўлганлигини ёзган.

Операция бир нечта давлат ҳарбийлари иштирокида амалга оширилган ишлар натижаси дея эътироф қилинмоқда. Туркия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ билан бу борада ахборот алмашинуви амалга оширилганини маълум қилган. The Times of Israel нашри «Сурия демократик кучлари» курдлар жангари гуруҳлари раҳбарининг АҚШ ҳарбийлари билан курдлар ушбу операцияга тайёргарлик кўрганлигини маълум қилганини ёзган. Шунингдек, Идлиб осмонини назоратида ушлаб турган Россия ҳарбийлари ҳам вертолётлар ва дронлар учун шароит яратган ва бу Москва ҳам барчасидан воқиф эканлигини англатади.

Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлими расман тасдиқланиши куннинг иккинчи ярмида кутилаётганди. АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’да «Оламшумул воқеа амалга ошди», — деб твит ёзган ва бу кўпчилик нашрлар томонидан катта эҳтимол билан ИШИД раҳнамосига қарши ўтказилган операцияга алоқадор эканлиги тахмин қилинган.

Трамп ИШИД еткачисининг йўқ қилинганини махсус матбуот анжуманида тасдиқлади. У ўз видеомурожаатида операцияда бир нечта давлат иштирок этганлигини билдирди ва Россия, Сурия, Ироқ ҳамда Туркия ҳукуматига миннатдорлик изҳор қилиб, Суриядаги курдлар ҳам ИШИДга қарши операцияда фаол қатнашганига урғу берди. Трампнинг сўзларига кўра, Россия Америка авиациясининг Идлиб вилояти ҳаво бўшлиғидан фойдаланишига шароит яратган, курдлар бу борада фойдали маълумотларни АҚШ ҳарбийларига тақдим қилган. Трамп мурожаатида «Бағдодийнинг итдек ўлганини» таъкидлаган ва ўзининг операциядаги иштирокига «Кино кўриб ўтиргандек бўлдим», — дея баҳолаган.

Аввал ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлдирилгани, Ироқ разведкаси унинг жойлашган ерини аниқлаб АҚШга тақдим қилгани, ИШИД террорчилари орасида Бағдодийнинг икки ёрдамчиси унинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги хабар қилинган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.