Калифорнияда авж олган ўрмон ёнғинлари Лос-Анжелесдаги қатор нуфузли ҳудудларда оммавий эвакуация ўтказишни тақозо қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: АP

Жумладан, Калифорниянинг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер, таниқли баскетболчи Леброн Жеймс, актёр Райан Филиппнинг уйлари эвакуация қилинадиган хонадонлар рўйхатига кирди.

«Агар эвакуация ҳудудига кириб қолган бўлсангиз, бунга жиддий муносабатда бўлинг. Дунёдаги энг яхши ўт ўчирувчилардан миннатдорман. Улар Калифорния аҳолисини ҳимоя қилиш учун ҳаётларини хавф остига қўймоқда», — дея ёзув қолдирди Шварценеггер Twitter’даги саҳифасида.

Маълумотларга кўра, ўрмон ёнғинлари дунёдаги энг катта бадиий музейлардан бири — Лос-Анжелесдаги Гетти музейига ҳам хавф солмоқда.