Брюссель суди Каталония ҳукуматининг собиқ раҳбари Карлес Пучдемонни Испания расмийлари ихтиёрига топшириш масаласини декабрга қолдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Экстрадиция бўйича кейинги суд муҳокамаси жорий йилнинг 16 декабрида бўлиб ўтади.

«Бельгия прокуратураси Испания судининг экстрадиция ҳақидаги талабига рози бўлди. Бу жараён судга ёзма далиллар тақдим этишни кўзда тутади. Уларни тузиш учун вақтимиз етарли. Шундан сўнг судда яна 16 декабрь куни кўришамиз. Ҳимоямиз остидаги шахснинг дахлсизлигини маълум қиламиз. Ушбу муддатгача ҳеч қандай суд қарорлари бўлмайди», — деди Пучдемоннинг адвокати Симон Бекаерт.

Мазкур маълумотни Пучдемоннинг ўзи ҳам тасдиқлади ва декабрда Бельгия суди «оқилона қарор чиқаришига» ишонишини билдирди.