Франциянинг «Агрениум» қишлоқ хўжалиги компаниясининг халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Этьен Сур Ашхабодга ташрифи чоғида Туркманистон қишлоқ хўжалиги университети ўқитувчилари билан мамлакатда қаҳва етиштиришнинг истиқболларини муҳокама қилди, деб ёзмоқда «Regnum».

Фото: «ВКонтакте»

Музокараларнинг тафсилотлари, хусусан, ушбу учрашув ташаббускори қайси давлат экани, Туркманистоннинг қайси вилоятида қаҳва етиштирилиши ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаган.

Шунингдек, учрашув давомида Франция компанияси вакили Туркманистоннинг пахта етиштириш бўйича тажрибаси мамлакатда татбиқ этилиши мумкинлигини ҳам маълум қилган.