Туркманистонда хорижда ўқиётган талабаларнинг мамлакатга юборадиган пул ўтказмаларига нисбатан чекловлар ўрнатилди, деб хабар бермоқда «Хроника Туркменистана».

Фото: «Grsu.by»

Жорий йилнинг октябридан хорижда фақат илк бор олий маълумотли бўлиш учун таълим олаётган талабаларнинг VISA банк карталари орқали мамлакатга пул юборишига рухсат этилди. Битта олий таълим муассасасидаги таълимни якунлаб, иккинчи мутахассислик учун ўқиётганларга бу борада чеклов ўрнатилди.

Янги тақиқ хорижда таълим олаётган кўпчилик талабаларнинг ватанга қайтмай, Туркманистон ташқарисида ишлаш учун қолиб кетаётганлиги билан боғлиқ. Ташқарида қолишнинг легал йўлларидан бири иккинчи мутахассисликни эгаллаш учун ўқишни яна давом эттириш, дея қайд этган нашр.

«Хроника Туркменистана» берган маълумотга кўра, туркман банкларидаги манатни АҚШ долларига «қора бозор» курсидан беш баравар арзонга конвертация қилишнинг қийинлашишига айнан шу чеклов сабаб бўлган.