Исроилнинг бутун дунёдаги дипломатик ваколатхоналари 30 октябрдан бутун дунёда ёпилади, дея хабар берган Исроилнинг Москвадаги элчихонасининг Facebook’даги саҳифасида. Ушбу қарорга Молия вазирлигининг элчихоналарни молиялаштиришни қисқартирганлиги сабаб бўлди. Санкт-Петербургдаги дипломатик ваколатхона ҳам ёпилган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: «Life.ru»

«Исроил молия вазирлигининг бош директори билан келишилган ва унинг имзоси билан 2019 йил 21 июлда тасдиқланган келишувни бузишга қарор қилгани Исроил давлатининг хорижда хизмат қилувчи элчиларига бир томонлама мажбуриятлар юклаб, янги топшириқлар бериши аввалги шартларда ҳамда бир неча ўн йилдан бери мавжуд бўлиб келган қоидаларни бузгани сабаб биз элчихона ёпилганини эълон қиламиз», — дейилади дипломатик ваколатхонанинг баёнотида. Элчихона Исроил вақти билан соат 01:00 да ёпилади.

Исроилнинг Москвадаги элчихонаси матбуот хизмати ҳам ушбу қарорнинг чиқарилишига Молия вазирлиги сабаб бўлганлигини билдирди. Дипломатлар элчихоналарнинг ёпилиши ваколатхоналар ва консулликларнинг хизматларига эҳтиёжи бор фуқароларнинг кунлик ишига зарар етказади. Ушбу қўзғалон қанча вақт давом этиши номаълумлигича қолмоқда.

Молиявий чекловлар сабаб Исроилнинг бошқа дунё давлатларидаги Германия, АҚШ, Франция, Ҳиндистон, Украина, Австралиядаги элчихоналари ҳам ёпилди.

Times of Israel маҳаллий нашрининг ёзишича, муаммо дипломатик ваколатхоналар ходимларининг маоши камайтирилганида. Молиялаштириш маблағларида элчихона резиденсияларида турли тадбирлар ўтказишдан тортиб транспорт учун тўловларгача кўзда тутилган. Исроил ғазначилиги ушбу маблағларни қайтариш усулини ва солиқ солишни таклиф этди. Дастур муддатидан олдин амалга киритилган. Шу сабабли консуллик ва элчихоналар ходимлари камида минг АҚШ долларига тенг бўлган қарздорликни ёпишлари талаб этилмоқда.

Шунингдек, нашр исроиллик дипломат ва атташелар анчадан буён ойлик маошларининг камлигидан шикоят қилиб келишини қайд этган. Улар бир неча йилдан бери ушбу муаммо сабаб норозилик билдириб келади. Нашр 2011 йилда дипломатларнинг Россия президенти бўлган Дмитрий Медведовнинг сафарини тўхтатиб қўйганлигини эслатган. Элчилар саккиз йил аввал ҳам ушбу йўл билан маошларининг оширилиши ва меҳнат шароитларининг яхшиланишини талаб қилган.

Ушбу қўзғалонлардан кейин 2011 йилда ТИВ ходимларининг касаба уюшмаси Молия вазирлиги билан Ташқи ишлар вазирлигининг 900 нафар дипломат ва маъмурий ходимининг маоши оширилишини келишиб олган.