АҚШнинг Калифорния штатидаги шиддатли ўрмон ёнғинлари қуруқ шамол туфайли янада кучайиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: АP

Ўт ўчирувчилар Лос-Анжелес атрофида аланга билан курашишга уринаётган бўлса, энди шамол кучайиши қўшни Санта-Анда кутилмоқда.

Шу сабабли штатда яна кўпроқ истеъмолчиларни электр таъминотидан узиш режалаштирилмоқда. Ҳозирнинг ўзида бу чора 1,5 миллионга яқин кишини қамраб олди.

«Вазиятнинг янада ёмонлашуви ўт ўчирувчилар бутун штат бўйлаб бир пайтнинг ўзида камида 11 та ёнғинга қарши туришга мажбур бўлаётганига олиб келди», — дейилади Fox News телеканали хабарида.