Москвадан Тожикистоннинг Кўлоб шаҳрига учаётган самолёт 30 октябрь куни Тошкентга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: Flickr

Қайд этилишича, «Уральские авиалинии» компаниясига қарашли самолёт кучли туман сабабли Тошкент вақти билан соат 06:11 да Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Самолёт Кўлоб шаҳрига соат 07:20 да қўниши керак бўлган.

«Айни пайтда самолёт заҳира полосага олиб чиқилган ва учиб кетишга тайёргарлик кўрмоқда. Йўловчилар самолёт бортида», — дейилади хабарда.