Афғонистон ислом республикаси президентлиги учун курашган Раҳматулла Набиль сайловлар вақтида фуқароларнинг овозларини қалбакилаштирганлиги исботланган номзодлар ва уларнинг тарафдорларини давлатга хиёнат қилганликда ва мамлакат конституцияси меъёрларини бузганликда айбдор деб топиш лозимлигини билдирди, деб ёзмоқда Regnum.

Фото: Washingtontimes

Раҳматилла Набиль ушбу баёнотни Twitter’даги ўз расмий саҳифасида эълон қилган. У ўз твитида айнан ким томонидан мамлакат сайлов қонунчилиги бузилганини аниқ айтмади, лекин сайловлардаги тизимли равишда қонунбузилиш ҳолатлари ва ўз сайловолди кампанияси учун давлат ресурсларидан фойдаланганлар қилмишлари учун суд олдида жавоб бериши лозимлигига урғу берди.

Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси Набилнинг баёнотига жавобан давлат органининг сайловлар вақтида кузатилган қонунбузарлик ҳолатларнинг ўрганилиши ва айбдорлар тегишлилиги бўйича жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

Аввал Раҳматилла Набиль амалдаги президент Муҳаммад Ашраф Ғани ҳамда ҳукумат бош вазири Абдулла Абдулла биометрик тизимларсиз берилган овозларни ҳисоб-китоб қилишга Олий суд рухсатини олишга уринаётгани ва ушбу ҳаракат амалга ошса, мамлакат фуқароларининг сайлов комиссиясига бўлган ишончи йўқолишини билдирганди. Бошқа бир номзод Афғонистон Ислом партияси раҳбари Гулбеддин Ҳикматёр эса сайловларни қайта ўтказиш учун муваққат ҳукумат ташкил этишни таклиф қилган.

Афғонистонда президентлик сайловлари 28 сентябрда ўтказилган. Овоз бериш жараёнлари «Толибон» ҳаракатининг сайловларни бузишга уриниш ҳақидаги баёнотидан сўнг хавфсизлик чоралари кучайтирилган вазиятда ўтди. Бироқ сайловлар олдидан ва сайловлар ўтказиладиган санада мамлакат бўйлаб терактлар, портлашлар, кузатувчиларнинг ўғирлаб кетилиши ҳолатлари кузатилган. Сайловларда жами 15 нафар президентликка номзод иштирок этди, кураш уч асосий сиёсий гуруҳ ўртасида кечди: амалдаги президент Муҳаммад Ашраф Ғани, амалдаги бош вазир Абдулла Абдулла ҳамда мухолифат, яъни собиқ президент Ҳамид Карзай гуруҳи. Аввалига президентликка ўз номзодини қўйганлар сони 18 та эди, бироқ уларнинг уч нафари амалдаги президентни қўллаб-қувватлашини билдириб, ўз номзодини олди.