Швециялик ўқувчи ва экология фаоли Грета Тунберг Шимолий кенгашнинг 500 минг крон (52 минг доллар атрофида) миқдоридаги мукофотидан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Фото: EPA

У ўз қарорини иқлим ўзгаришлари билан кураш борасида сўзлардан ишга ўтиш вақти келгани билан изоҳлади.

«Иқлим ҳаракати энди мукофотларга муҳтож эмас. Бизга сиёсатчилар ва ҳокимият доирасидаги шахсларнинг замонавий фан илгари сураётган далилларга қулоқ тутиши муҳимроқ. Шимолий кенгаш иқлим ва экология муаммолари ҳақидаги чиройли гапларни кўп гапиради, бироқ уларни бартараф этишга келганида бу жонсараклик сезилмайди», — дея ёзув қолдирган Тунберг Instagram’даги саҳифасида.

Маълумот учун, Шимолий кенгаш экологик мукофоти ҳар йили Скандинавия мамлакатларидаги компания, ташкилот ёки шахсга атроф-муҳитни асраш борасидаги катта ҳиссаси учун тақдим этилади.