ИШИД террористик ташкилоти жангарилари ўз раҳнамоси Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг ўлими учун АҚШдан қасос олинишини айтиб, таҳдидли хабар йўллади. Бу ҳақда Reuters хабар берган.

Фото: ElPais

Хабарга кўра, ИШИД террорчиларидан бири АҚШ ҳукуматига аудиохабар юборган. Овозли хабарда америкаликлардан операция учун қонли қасос олиниши ҳақида маълум қилган.

27 октябрда Суриянинг Идлиб вилоятида АҚШ ҳарбийларининг Ироқ, Сурия, Туркия, Россия ҳамда курдлар билан ҳамкорликда операция ўтказган ва ИШИД етакчиси Абу Бакр Ал-Бағдодий йўқ қилинган. Дональд Трамп ушбу маълумотни расман тасдиқлаган ва Бағдодийнинг туннелда ўзини-ўзи портлатиб юборганини қайд этган.

30 октябрда Пентагон ИШИД етакчисини йўқ қилиш бўйича операция тафсилотлари ва ҳарбий ҳаракатлар видеосининг айрим қисмларини эълон қилди. 31 октябрда ИШИД Ал-Бағдодий ва ташкилотнинг яна бир аъзоси Абу ал-Ҳасан ал-Муҳожирнинг ўлганини тасдиқлаган.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.