Шотландия шарқида ҳайвонот олами ҳимоячилари оқ рангдаги олмахоннинг суратини олишга муваффақ бўлди, деб хабар берди BBC.

Фото: BBC

Экспертларнинг хулосасига кўра, олмахоннинг ранги кулранг эмас, балки қизил тусда. Сабаби олмахоннинг қулоқ суякларида кулранг пигмент кўзга ташланмаган.

Олмахонни Шотландия шимоли-шарқидаги қизил олмахонларни асраш ва уларни кўпайтириш тарғиботини амалга оширувчи экология фаоллари ўрмонда учратиб қолган. Энди улар олмахоннинг ҳақиқатан ҳам кўзларининг ранги қизил бўлган албинос турига мансуб ёки мансуб эмаслигини аниқлаши лозим.

Фото: BBC

«Биз сифатли суратларни қўлга киритиш учун бир нечта жойга махсус камераларни жойлаштирамиз. Нима бўлганда ҳам бу олмахонларнинг камёб ва антиқа тури», – дейди эколог Гвен Маггс.

«Одатда ўрмонларда оқ рангли чумчиқ, қарға, зағизғон ва ҳатто типратиканларга ҳам дуч келиш мумкин. Лекин улар ҳақиқий албинослар эмас», – дея таъкидлаган Шотландия шимоли-шарқий биохилма-хиллик координатори Алекс Стюарт.