Шри-Ланкада туристларни сайр қилдирган фил кучли чарчоқ туфайли вафот этди, деб ёзмоқда «Интерфакс».

Фото: Метро

Жонивор жазирама иссиқда Сигирияга яқин ҳудудга туристларни сайр қилдирган.

Интернетда эълон қилинган суратларда 18 ёшли Канакота лақабли фил жасадининг ерда оёқларида занжирлар билан ўлиб ётганлигини кўриш мумкин.

Фото: Метро

Ҳайвонларни ҳимоя қилувчиларнинг маълумотига кўра, фил ўлимидан олдин туристларнинг учта гуруҳини сайр қилдирган. Филбон эса тиғли металл найза (анкус) билан уни калтаклаган.

Фото: Метро

Шунингдек, кейинроқ Канакотанинг сайрлардан аввал филлар парадида иштирок этгани ҳам маълум бўлди. Тадбирда филлар безатилиб, устига оғир нарсалар, ўриндиқ ва бошқа буюмларни ортилади. Парад якунига етгач филлар яна туристларни сайр қилдириш жараёни бошланади.

Фото: Daily Mail

Осиёда 3000 атрофидаги филлар сайёҳларга сайр қилдириш хизматларини кўрсатади. Уларнинг 77 фоизига нисбатан филбонларнинг зўравонлик билан муносабатда бўлиши аниқланган. Шри-Ланкада филнинг нима учун ўлганлиги тергов органлари томонидан суриштирилмоқда.

Аввал Таиландда 6 та филнинг сувга чўкиб, Зимбабведа эса 55 та филнинг очлик ва ташналикдан ҳалок бўлгани, шунингдек, BBC ҳужжатли фильмларида танилган катта филнинг Кенияда ўлгани хабар қилинган.