ИШИД террористик ташкилоти Малидаги отишмада 49 нафар мамлакат ҳарбийси ва бир нафар француз аскарининг ўлимига сабаб бўлган отишма учун масъулиятни ўз зиммасига олди, дея хабар берган AFP.

Фото: The Pioneer

Мали қуролли кучлари берган маълумотга кўра тўқнашув натижасида уч нафар одам яраланган. Ҳужумдан кейин блокпостни қўриқлаётганлар орасидан фақат 20 нафар аскар омон қолган.

БМТнинг Малидаги миссияси ушбу ҳарбий ҳаракатларни кескин қоралаган.

Аввал Мали коммуникациялар вазири Яя Сангаре Инделимандаги қуролли кучлар позицияга қилинган ҳужумдан кейин тўқнашув юз берган жойдан 54 нафар одамнинг жасадлари топилгани, уларнинг бир нафари фуқаро, қолгани ҳарбийлар экани, 10 нафар ҳарбий турли даражадаги тан жароҳатлари олгани, вилоятдаги вазият ҳукумат томонидан назоратга олинганини маълум қилганди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.